Muhojirlar 64-qism (milliy serial) | Мухожирлар 64-кисм (миллий сериал)



Ассалому алейкум ҳурматли азиз томошабинлар!!!
Мана қарийб уч ойдирки биз бирга Муҳожирлар сериалини томоша қилдик.
Энг аввало ман ўзим номимдан ва барча Муҳожир сериалининг ижодкорлари номидан, шу сериалимизни сабр билан томоша қилганларинг учун сизларга ташаккур билдираман.
Мана бугун сериалимиз якунланди.
Бир йил давомида қилган ишларимиз якунига етди.
Мани фикрим шу бўлдики, сериалимиз озми кўпми ўз томошабинини топди.
Шу вақт давомида томошабинлардан анча таклифлар, эътирозлар ва ҳар хил мазмунда фикрлар билдирилди.
Агар сериалимиз оҳири сиз кутгандек якун топмаган бўлса, бунинг узр сўрайман.
Ҳар бирингизнинг фикрларингиз биз учун муҳим. Биламан озми кўпми камчиликларимиз бор.
Ин ша Аллоҳ кейинги сериалларимизда тузатамиз.
Кўпчиликни ғашига теккан ва жавобини топмаган саволлар бор. Шулардан бири…
Жавлонни кийими.😊
Тўғрими?
Хўп. Қўлимдан келганча шу саволга жавоб бериб кетаман. Фақат қисқароқ.
Инсон бир умр меҳнат қилади. Тинимсиз ишлайди. Пул топади.
Нима учун? Яхши яшаш учун. Тўғрими?
Жавлон ҳам биздек яхши яшашни истаган инсон эди. Фақат тутган йўли нотўғри эди.
У шу кўримсиз кийимда ҳеч кимга билдирмасдан мол дунё ортириб уйига қайтмоқчи эди.
Шунақа инсонларни кўрганмизку.
Емай ичмай киймай тийинлаб тўплайди. Алал оқибат нимага эришади.
Азиз томошабин. Сиз зийраксиз. Яхши фикрлайсиз. Фақат ақллилик қиляпти деб ўйламанг.
Бир фикр ёзишдан олдин ўйланг.
Агар шу сериал сизни кўрган вақтингизга арзимаса, уни кўрманг.
Бу сериалга яхшилаб эътибор берган бўлсангиз, унда кўплаб тақдирлар бир бири билан боғлиқ. Сериалдан умумий битта айбдор ахтариш бефойда. Чунки ҳаммамиз бандамиз. Ҳаммада ҳам айб бор.
Сериалда битта мақсад бор:
Ҳаёт инсонга совға сифатида берилади. Ундан қандай фойдаланиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бу узун умр йўлида ўнга, чапга йўллар чиқади. Ўша йўллар бориб барибир асосий йўлга бирлашади. Лекин сиз танлаган чап ва ўнг йўллар танлови умрингиз танловидир. Ана шунга эхтиёт бўлиш керак.
Пари масаласида. У Тамарани уйидан қай аҳволда келган бўлса шу аҳволда чиқиб кетган. Яхшилаб эсланг. Қолганини ўзингиз фикрлаб оласиз.
Энди баъзи бир суппер негативчилар учун фикрларим шуки, дўстим. Ҳаётдан гўзалликни ахтаринг. Буни аввало ўзингиздан бошланг. Агар қалбингизни тозаламас экансиз, гўзалликни тополмайсиз. Инсонлардан айб ахтариш бандасини иши эмас. Тўғри, фикр билдириш мумкин. Лекин йиллаб тер тўкиб, тупроқ ялаб уй қурсангизу, кўчадан ўтиб кетаятган одам ээээй шуям уйми, умуман ўхшамабди деб кетса, қанақа ахволга тушасиз.
Олийжаноб инсон деган сўзни мағзини чақиб кўрайлик. У шундай инсонки, ҳар бир ҳаракати, ҳар бир сўзи, инсонларга дарс бўлади. У инсон бировни камчилигини шунақанги чиройли сўзлар билан айтадики, оқибатда ҳаммасини тушуниб олади. Олийжаноб бўлайлик.
Бу билан ман нафақат бизни сериалимизга, қолган ижодкорларни меҳнатларини баҳолашда ҳам, саҳий бўлаверинг демоқчиман. Қанча инсонни кўнглини кўтарсангиз, яратган сизни кўнглингизга яқин инсонларни учраштиради.
Агар яна фикрласангиз биз томошабинни ҳар 10 та серияда фикрини ўзгартира бошладик.
Негадир сериални бошидаги эээнг разил деб билган инсони Жавлонни, томошабин сериал ўрталарида ёқтира бошлади.
Салбий қахрамонлар эса кутилмаганда томошабинда ёқимли фикр уйғота бошлади. Кейин яна 40-50 сериялардан кейин томошабин биринчи фикрига қайтди.
Бу нимадан далолат?
Келинг шу савол очиқ қолсин.
Чунки буни жавобига бизни алоқамиз йўқ. Яъни бу жавоб томошабинни ўзида. Агар топа олсангиз яхшилаб ўйлаб кўриб жавобини ёзинг.
Сериални 90% ни томошабин кутгандай тугатмадик. Чунки ҳаммаси оҳирги нуқтасига етиб келган эди. Фақат Сардор ва Елена тақдири очиқ қолди. Бу ёғини ҳам томошабинни ҳукмига ҳавола қилдик.
Биз сиз учун ишлаймиз. Камчиликсиз иш бўлмайди. Сизни фикрингиз муҳим.
Ҳуллас дилингизда қолган барча фикрларингиз бўлса, ёзинг.
Бажонидил эшитаман.
Муҳожир сериали ижодкорлари ишларидан Бокира сериалини ҳам суръатга олган. Унда ҳам сизга аниқ бўлмаган сирли жойлари кўп. Кўришингизни тавсия қиламан.
Сериалимиз кимларнидир қалбида озгина меҳр нурини очган бўлса, ватан соғинчини, ота онага хурматни, фарзандларни севишни, дўстликка садоқатни кўрсата олган бўлса, биз бахтиёрмиз.
Сўзим охирида ҳаммамизга соғлик саломатлик тилайман.
Яқин кунларда янги сериалга мотор бериш ниятидамиз.
Бош рол ижрочиси
Алишер Узоқов. Янги имидж, янги сиз кутмаган жуда ҳам салбий образ.
Аллоҳ насиб қилсин ўша кунларда янги сериалимизни бирга кўришни.
Сизга миннатдорчилик билан
Камолиддин Раҳимов.

Rasmiy saytimiz:
Obuna bo’ling:
RizaNova @ Instagram
RizaNova @ Telegram

source

26 Комментарии
  1. Сам Мав Говорит

    Тугадими энди авсус зур кетотувди

  2. Sitora Saparovna Говорит

    Zur kino 👍👍👍👍

  3. Уктам Суюнов Говорит

    Рахмат. Хамага. 🥰🥰😉😉.

  4. Tohir Teshayev Говорит

    Супер спасибо огромное ✊✊✊✊👍👍☝️☝️🤲

  5. The Avenger Говорит

    Узбек кийноси бунака зор чикиши .биринчи.номер адин булди режиссйорга алохида рахмат.

  6. Мукарам Бобонорова Говорит

    Эх Паризода 😕 😪😪😪😪

  7. Talgat ILYASOV Говорит

    Uzur Dilshod Ahmedov kinosim bu

  8. Talgat ILYASOV Говорит

    Assalomu Aleikum judayam zor kino faqat David Nodir Javlon Pari o’lish achnarli bunaqa tugashin xolamadim xayotda boladi Xammaga raxmat Omad yana shunaqa kino olila

  9. Назира Артықбаева Говорит

    Кино зор. Актерларга омад. Яна яхши кинолардан чикаринглар👏👏👏👏👏👍👍👍👍👍. Кутамиз.

  10. Мукарам Бобонорова Говорит

    Эх астахфиллах груз 200 ,мать и сын!! Ой дай аллах всем терпения!!!!

  11. Two Pac Говорит

    Ту блин нега хаммани олдириб таши биради не буп кетти кино

  12. Мехринисо Рахимжонова Говорит

    Сардорга Москва Тошкент бир кадам булиб колдими😀😀

  13. Эфиер Олами Говорит

    Кино тугадими давоми борми

  14. Эфиер Олами Говорит

    Кино тугадими давоми борми

  15. Мехринисо Рахимжонова Говорит

    Бу нимаси хаммани улдиряпсиз режиссиёр амаки

  16. Мукарам Бобонорова Говорит

    Ой очень хорошая актриса барно кодирова прекрасная женщина дай аллах ей здоровья крепкого я её люблю очень сильно!!!💋💋💋🌹🌹🌹🌹 😍

  17. Muxiddin Ibodov Говорит

    Shu filmni tayorlagan barcha insonlaga raxmat diyman

  18. Бек Бек Говорит

    кинога гап ек америкадан утди фантастикага хам Голливуд Болливуд хеч нарса булиб колди узбекистон киноларини олдига россия хам бир кадам 5 минут икки марта бориб келди сардор красавчик

  19. Зиёда Каримова Говорит

    😭😭😭😭😭😭ахир нима килайлик юртимизда пул топишни иложи йук Узбекистонимни согиндим жуда жуда согиндим😭😭😭тугри Мусофир юртда оёк чузиб ула олмайсан😭😭😭😭юракларим эзилиб кетди😭😭😭😭

  20. Mahmud Nosirov Говорит

    👍👍👍👍

  21. Мукарам Бобонорова Говорит

    Елена благородная женщина по больше таких женщин!!! 🌹🌹🌹💋💋💋💋

  22. Эфиер Олами Говорит

    Фарида хола Зур уйнаркан рулда коеил.

  23. Munira Munira Говорит

    Kino tugadimi

  24. Иброхим алайхи салом Ёдгоров Говорит

    Маладси 👍👍👍👍👍👍👍

  25. ДИЛАФРУЗ АНВАРОВА Говорит

    Дилшод ака фильм учун катта рахмат, сизни бошка киноларизниям куриб бораман, бачкана эмас, кинога келсак авваламбор ота-онани тобутини кутариш фарзандга меърос дейилган, лекин асло бирорта ота-она фарзанд догини курмасин. Мусофирлик, мухожирликка келсак тугри бу улар учун орзу эмас , туппа тугри айтилди " Уз уйинг улан тушагинг дея" , ким хам истамайди оиласи жам булиб, хотин бола чакасини багрида, кариб мехрга зор булиб утирган дуогуй ота-онасини багрида ишлаб пул топиб, рузгор, орзу-хавас килишни хаммаям истайди. Лекин минг афсуслар булсинки инсонлар мажбур булиб кетишмокда севимли ёрини, мехрга зор болаларни куйиб мусофирга, ушандаям икки кули ишдаю фикру хаёли уйида. Айтишадику мусофирнинг нони ширин азоби яширин дея. Хар бир мусофирни Оллох панохида асрасин, хаммалари ёруг юз билан, яхши кунларда уйдагилари билан согу саломатликда дийдорлашишни насиб этсин. Хаммаларингизни келаятган кутлуг айём Курбон хайити билан табриклайман, уйларингизга нур, калбингизга хузур, хонадонларингизга файзу барокотлар тилайман.

  26. Умид Очилов Говорит

    Елена нима булди билмадикку кизикаяпман

Комментарии закрыты, но обратные ссылки И pingbacks открыты.